
Horun Serkan Oqtosh
30 000 so'm
Sovg'a qilish yoki so'rash
Muxsinjon Maxsudovich 💤
Toshkent shahri, Yunusobod tumani
Til:
O'zbek
Yozuv turi:
Kirill
Muqova:
Yumshoq muqova
Joylashuv
Toshkent shahri, Yunusobod tumani
Joylashtirilgan
11-aprel, 2026
Иш столим оддий ва тартибли бўлиши лозим. Унинг устида сочилиб ётган қаламлар, китоб-дафтарлар, қайдлар ишлашимга халақит берадими, билмайман, аммо иш столимни шундай ҳолатда кўрдим дегунча руҳиятимда аллақандай тушкунлик бошланишини тан олмай иложим йўқ. Покизалик ва ораста кўриниш ҳақида гап кетганда эса қарашларим сал бошқача. Мунтазам ва аҳён-аҳёндаги тозалик дея ўзимча ажратиб олганман. Столим устидаги нарсалар кир ёки ифлос эмаски, иш ўрнимнинг тозалиги ҳақида гапирсам. Кир бўлмаса-да, буюмларимнинг тартибли жойлашишини исташим, ҳар ҳолда, чин маънодаги покизалик ва шунчаки ораста кўриниш ўртасидаги фарқдан бўлса керак. Кир ювиш машинасидан чиққан топ-тоза ва ёқимли ифор таратаётган шим ва кўйлаклар минг тоза бўлмасин, агар улар дазмолланмаган бўлса, ҳеч бир аҳамияти йўқ. Интизом ва тартиб тозаликнинг якунловчи қисми саналади.